истак
билан улашинг
1. Эҳтиёж ҳис-сезгиси; хоҳиш, майл.
-
Бунга истаги йўқ. Истаги бор. Истак билдирмоқ. Ўз истаги билан иш қилмоқ. Истагига қарши чиқмоқ.
-
Инсоннинг эркига тўсқинлик қилиш ҳам, унинг истак ва интилишини поймол қилиш ҳам ваҳшийлик. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Лекин кўнглида эса, кошки шундай бўла қолса, деган истак ҳукмронлик қилар эди. С. Зуннунова, Гулхан
2. Ўзгага қаратилган, кимсага нисбатан бўлган яхши ният; тилак.
-
Истак шуки, ёш авлод бўлсин Келгусининг ҳусни ва нақши. Э. Раҳим
-
чўпонни табриклашди, яхши истаклар билдиришди. Газетадан
Ток пояларини боғлаш учун ишлатиладиган новда (асосан, тол новда-си).
-
Боғ очилганига бир ҳафта бўлди, боғбоннинг қўлида истак. С. Аҳмад, Колхозда баҳор
-
Узоқ ўйлаб ўтирмай, тут, қайрағоч ва тол каби дарахтлардан истак чилпидим Истакларни белбоғимга қистириб, ишкомга кирдим. А. Қодирий, Жинлар базми
ИСТАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISTAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
истак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар