иссиқ-совуқ
билан улашинг
1. Иссиқ ва совуқ; ҳар хил даражадаги ҳаво шароити.
-
Ўлим етиб келди. У энг аввал суяклари жуда мўрт ва этлари иссиқ-совуққа чиниқмаган гўдакни нишонга олди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Оч қолиб, иссиқ-совуқ демай курашганимизни фаровон турмушни орзу қилганимизни хотирлашди. К. Яшин, Ҳамза
2. Кўчма Ҳаётнинг яхши-ёмон, оғир-енгил кунлари, ҳар хил шароитлари.
-
Юсуфбек ҳожининг: — Ўғлим ёш, сен дунёнинг иссиқ-совуғини тотиган ва менинг ишонган кишимсан — деб таъкидлаши қулоқлари остида такрорлангандек бўлар эдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
[Бошлиқ] Қирқ бешлар чамасида, анча пихи қайрилган, иссиқ-совуқни бошдан кечирган. С. Абдулла, Куёвлар, келинлар
3. Иссиқ ва совуқ таомлар, кундалик ейиладиган, ичиладиган нарсалар.
-
Темир полвоннинг ўғил-қизлари аҳён-аҳён унинг иссиқ-совуғидан хабар олиб туришарди. Қ. Кенжа, Нотаниш гул
4. этн. Кишини гўё бирор кимсага иситадиган ёки ундан совитадиган амал, дуо ва шу кабилар нарсалар.
-
Дала-ю даштларда одамларни куф-суф қилиб, эзибички ёзиб бериб, иссиқ-совуқ қилиб, бинойидек тирикчилик қилиб юрибман. Ғ. Ғулом, Шум бола
-
Кейинги қилдирган иссиқ-совуғи кор қилди, шекилли, биратўласига Марғилонни тилига олмаёқ қўйди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ИССИҚ-СОВУҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISSIQ-SOVUQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ИССИҚ-СОВУҚ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ИССИҚ-СОВУҚ сўзига берилган маънолар
иссиқ-совуқ сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
иссиқ-совуқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар