овоз
билан улашинг
1. Гапириш, қичқириш, куйлаш, сайраш пайтида ўпкадан чиқаётган ҳавонинг урилиши билан товуш пайчаларининг тебранишидан ҳосил бўладиган товуш; садо, сас.
-
Баланд овоз. Паст овоз. Майин овоз. Мусичаларнинг кукулашган овози эшитилар эди.
-
Анвар Муқаддамнинг овозини эшитиб, бурилиб қаради-ю, унинг ваҳимадан катта-катта очилиб турган кўзларини қоронғиликда аниқ кўрди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Бу ерда минг турли қушлар минг турли овоз билан сайраб, анвойи гйлЖШп очилиб, атрини сочиб ётган экан. С. Зуннунова, Олов
2. Товушнинг куйлашдаги паст-баландлик, жарангдорлик даражаси.
-
Овози яхши ашулачи. Овози ўткир.
-
Шарофнинг қон босими кучайиб, юрак уриши авжига етган пайт директор ҳамдардона овозда деди: — Тушунаман, ҳаммамиз ҳам ёшликда ўт-олов бўлганмиз, кўзимизга фил ҳам чумолича кўринган. Ёшлик
3. Вокал мусиқа асарида ҳар бир куйчи учун белгиланган партия.
-
Икки овоз учун ёзилган романс.
4. Нарсаларнинг урилиши ёки ҳаракатидан чиқадиган товуш.
-
Қарсак овози. Тўқмоқ овози. Шамол овози. Момақалдироқ овози. Соат овози. Дутор овози.
-
Йигирма ол-тинчи кўпи тонготарда гумбурлаб чалина-ётган карнай овозидан уйғониб кетдим. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
-
Узоқдан ҳар замон тўп овози эшитилар эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
5. кўчма Фикр, мулоҳаза.
-
Шарқ ёзувчиларининг овози.
-
— Сизга ўхшаш даллолларга ҳожат йўқ. Сиз халқ бўронини тўсмоқчимисиз? Овозини бўғмоқчимисиз? Ойбек, Танланган асарлар
6. Ички ҳис-туйғулар нидоси, амри.
-
Ғуломжон юрагида портлаган ғазаб уввосига эмас, инсоф овозига қулоқ солди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Лекин қамоқ ҳам шоирнинг иродасини буколмади, овозини сўндиролмади. Саодат
7. Давлат ва жамоатчилик ташкилотларида сайлов ўтказиш ёки бирор масалани ҳал қилишда сайловчилар ёки мажлис иштирокчиларидан ҳар бирининг алоҳида фикри, ўз фикрини баён этиш ҳуқуқи ва усули.
-
Ҳал қилувчи овоз. Маслаҳат овози.
-
Раис ҳар иккала таклифни ўртага ташлаганда, Холматжон саккиз овоз ортиқ олди. С. Аҳмад, Уфқ
овоз сўзи қатнашган жумлалар:
Овоз пардалари
-
Мен сени куйламоқ истайман. Аммо шундай куйласамки, йиртилиб кетса овоз пардаларим. А. Орипов, Йиллар армони
Овозинг чиқмасин ёки овозингни чиқарма
-
Жим бўл, дамингни чиқарма.
Овозинг ўчгур!
Овози бузилмоқ
Бир овоздан
-
Қарор бир овоздан қабул қилинди.
-
Ўн бир олим бир овоздан, илмий даражасиз ишлайдиган аҳмоқ йўқ, деб туриб олишди. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати. Ёпиқ ( ёки
-
Депутатлар сайлашда яширин овоз беришди.
Овоз бермоқ
-
Эшикни тақиллатдим, ҳеч ким овоз бермади;
Овозга қўймоқ
-
Элмурод борганда, бюро тупланган, кимнингдир номзодини овозга қўймоқда эдилар. Шуҳрат, Шинелли йиллар
ОВОЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OVOZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ОВОЗ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ОВОЗ сўзига берилган маънолар
овоз сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
овоз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар