овора
билан улашинг
1. Бирор жойда қўним топмаган; дарбадар, саргардон.
-
Камситилган, хўр тутилган бечоралар. Қадр-у қиймат, шон-шарафсиз оворалар. Ф. Ғулом, Танланган асарлар
-
Ким билади, сен сингари, ўғлим ҳам бу кун Қайлардадир кезиб юрар овора, сарсон. А. Орипов, Йиллар армони
2. Бирор иш, ҳаракат билан банд, машғул.
-
Кураев билан Нусратилла юк орттириб жўнатиш билан овора. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Баъзилар кўчат ўтқазишга ёрдамлашар, баъзилар оз-оздан бўлса ҳам тупроқ ташиш билан овора. С. Зуннунова, Олов
овора сўзи қатнашган жумлалар:
Икки жаҳон овораси
-
Абдураҳмонбой: — Ўлик бўлиб гўрда, тирик бўлиб сонда йўқ, деб шуни айтар экан, Мирзақул икки жаҳон овораси бўлиб қолди. Н. Сафаров, Уйғониш
-
Холажон, сиз овора бўлмай, бир оз ўтиринг, мен сиз билан гапиришгани келдим. С. Зуннунова, Олов
Овора қилмоқ
-
Эсонбойни умидвор қилиб, уни овора қилишнинг нима кераги бор эди? Ёшлик
1. с. т. қ. Икковара.
-
Тошкентлик Мирсоат заргарнинг тўйига келган кишиларга икки оворадан ош тортилиб, нон улаштирилибди. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
2. Кишиларни тенг гуруҳларга бўлиш, -тадан (иккитадан, учтадан).
-
Ширкат вакили ёлланма ишчиларни икки оворадан қилиб ажратди. С. Сиёев, Ёруғлик
овора сўзи қатнашган жумлалар:
ОВОРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OVORA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
овора сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар