овлоқ
билан улашинг
1. Ов қилинадиган қуш ва ҳайвонлар сероб жой.
-
Тирикчилигини шикордан топадиган ҳар бир овчи шикор учун овлоққа ёлғиз бир ўқ билан чиқсин. Фан ва турмуш
2. Марказдан узоқ, чет жой; кимсасиз ер.
-
Овлоқда яшамоқ.
-
Тошкентнинг шундай биқинида етти ухлаб тушга кирмайдиган ажойиб овлоқ жойлар борлиги ҳаммани ҳайратга солар эди. М. Мансуров, Ёмби
-
Жўралари билан шу овлоқ оролчада ўтказган бахтиёр кунлари ёдига тушди. А. Кўчимов, Ҳалқа
3. Пастқам, хилват жой, одамдан холи жой; пастқамлик, хилват.
-
Севаргул то онаси овлоқ кўчанинг муюлишида кўздан пана бўлгунча қараб турди. Н. Қиличев, Чиғириқ
-
Кимёхон икки-уч кун Азизахоннинг йўлини пойлади, ниҳоят, овлоқроқ бир жойда учрашди ҳам. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
-
Уларни одамлар нигоҳидан на қуюқ боғлар, на тун зулмати, на бирон овлоқ гўша яшира олади. О. Мухтор, Бухоролик бир йигит
4. рвш. шв. Кишилардан холи; танҳо.
-
Ойжамол овлоқ ўтирган пайтда қизига гап ташлаб кўрди. Ёдгор
овлоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Овлоқда юрмоқ
-
ИАкрам] Касаба ташкилотидан овлоқроқ юришга ҳаракат қиларди. С. Анорбоев, Оқсой
ОВЛОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OVLOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
овлоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар