овқат
билан улашинг
1. Ризқланиш, ейиш-ичиш учун тайёр нарса; емиш, таом, емак.
-
Тамли овқат. Иссиқ овқат. Енгил овқат. Парҳез овқат. Хушхўр овқат. Кечки овқат. Тушки овқат. Болага овқат едирмоқ.
-
Мулла Норқўзи овқатини еб, чойга умидвор бўлиб ўтирганида, кўча эшигидан ёшгина бир хотин кириб келди. А. Қаҳҳор, Майиз емаган хотин
-
Аҳмад бригадир овқатга нон тўғраб, иштаҳа билан овқатланди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
2. Овқатланиш.
-
Сидиқжон овқатдан кейин қўлига газета олган эди, бир мақолани яримлатмасдан кўзи сузилди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Уй ҳайвонларининг ем-хашаги; озиқ; озуқа.
-
Молларга овқат солмоқ.
4. Ейиш, ичиш, тирикчилик учун даркор нарсалар; озиқ.
-
Фуод афанди бизга меҳрибончилик қилиб, овқатимизга қарашиб турди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
овқат сўзи қатнашган жумлалар:
Овқат қилмоқ
-
Тезроқ уйга бориб, чолнинг оғзига ёқадиган овқат қилиб беришга шошиларди. С.Аҳмад, Юлдуз
-
Биз уларни ёнимизга, бирга овқат қилишга чақирдик. А. Раҳмат, Соқов бола
Овқат устида
-
Овқат устида ҳеч ким ортиқча сўзламади. Ойбек, Танланган асарлар
Вақт(лар), даврлар, мавсумлар; тирикчилик, кун ўтказиш.
овқат сўзи қатнашган жумлалар:
Овқат(ини) ўтказмоқ
-
Катта ўғли ҳар кимларга сув ташиб бериб, овқатини ўтказиб юрарди. Ойдин, Ҳазил эмиш
ОВҚАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OVQAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ОВҚАТ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ОВҚАТ сўзига берилган маънолар
овқат сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
овқат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар