овоза
билан улашинг
1. Юрт-эл орасида бирор нарса, воқеа ва шу кабилар тўғрисида тарқалган хабар, гап-сўз, миш-миш.
-
Бироқ тез кунларда Фозилжон уйланмоқчи эмиш, аммаси қиз қидириб юрибди, деган овозаларни эшитишди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
2. Шуҳрат, довруқ, донг.
-
Гўзал Арманистон, мени афв эт, Даъвом йўқ шуҳратинг овозасига. С. Абдулла
3. мусиқа Ўн икки мақом тизимидаги пардалар тузилмаси.
овоза сўзи қатнашган жумлалар:
Овоза бўлмоқ ёки овозаси кетмоқ
-
Бой ҳаммага соз-у томоша, атрофга овоза бўлсин, деб келин ўтови учун баланд супа қуриб устига оқ ўтов тиктирди. Ёшлик
Овоза қилмоқ
-
У каналга келиб, юрт оғзига тушиб қолганиданми ё атоқли шоир у тўғрида каттакон очерк ёзиб, республикага овоза қилганиданми, ҳар қалай, энди анча босиқ бўлиб қолганди. С. Аҳмад, Уфқ.
ОВОЗА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OVOZA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
овоза сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар