овла
билан улашинг
1. Ов билан шуғулланмоқ, ов қилиб тутмоқ.
-
Бедана овламоқ. Тулки овламоқ.
-
— Кўлдан балиқ овлаяпсанми? — сўради у. Ж. Шарипов, Хоразм
2. кўчма Қўлга олиш, илинтириш мақсадида пайига тушмоқ, тутмоқ.
-
Бошқа ер эгалари кечалари болта кўтариб, одам овлаб юрган бир вақтда бу одамнинг [қорининг] шундоқ деб чиқиши катта гап эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. кўчма с.т. Товламоқ, алдамоқ.
-
Қув, эпчил, дағдағали аллофлар қўллари, оғизлари, кўзлари билан ишлаб, тош-тарозидан уриб, бева-бечорани овлайдилар. Ойбек, Танланган асарлар
-
Шу ернинг одами у. Ҳар шаҳардан дўндиқларни овлайди — қўлга тушгансиз. Тақдирда ёзилганни кўраверасиз. Ойбек, Танланган асарлар
овла сўзи қатнашган жумлалар:
Кўнгил (ёки дил) овламоқ
-
Кулишга бало борми. Тезроқ кўнглини овла, ўзингга ўчакиштириб нима қиласан. М. Мансуров, Ёмби
Мурид овламоқ
-
Тўрам билан бир ҳаз этиб, мурид овламоқчи эдим. С. Сиёев, Ёруғлик
Тил овламоқ
-
Граната портлади. Тил овлаш учун бизнинг маррамизга келган фашист қароқчилардан тўрттаси тилка-пора бўлди. Н. Сафаров, Жангчи шоир
ОВЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OVLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
овла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ОВЛА сўзига берилган маънолар
овла сўзига янги изоҳ қўшинг