ов
билан улашинг
1. Ёввойи ҳайвон, балиқ, қуш ва шу кабиларни турли йўллар билан тутиш, овлаш ёки отиш.
-
Балиқ ови. Бедана ови. Мерган овда билинар, ботир — ёвда. Мақол
-
Раҳимов куёвни тез-тез Тошкентга чорлаб турарди. Куёв ов ишқибози эди. Мирвали кўп қийинчиликлар билан бу тоғларга ўргатган кийикларни у қийратарди. С. Аҳмад, Жимжитлик
2. Ов қилинадиган, овланадиган жонивор; илвасин.
-
Овга бой чўл. Шу кунларда Олой тоғида ов ком.
3. кўчма Қўлга туширилиши мўлжалланган кимса ёки нарса.
-
Юмалоқ, қорагина одам қўлидаги тўппончани маҳкам ушлагани ҳолда гандираклаб, сўкиниб овини қидира бошлади. Ойбек, Танланган асарлар
4. Овчининг ўлжаси.
-
Арслон оғзидан ов олинмас. Мақол
-
Сувонжон, тузоққа илинган овни чиқариб юборишдан қўрққан овчидек, қизни маҳкам қучоқлаганича, ёнғоқ томонга кета бошлади. С. Анорбоев, Оқсой
5. кўчма Содир бўлиши кутилаётган бирор воқеа-ҳодиса ҳақида.
-
Халқ қимирлаб қолди. Одамлар қулоғи овда. Турли-туман миш-миш гаплар. Одамлар аниқ бир тасаввурга эга бўлмагани учун ҳар ким ўз ҳолича фол очарди. Ёшлик
ов сўзи қатнашган жумлалар:
Ов қилмоқ
Ов қуши
Ови юришмоқ ёки ови бароридан келмоқ
-
— Ови юришиб кетибди! —
-
деб аммамга қараган эдим, энсаси қотиб, ижирғаниб ўтирган аммам киноя билан деди: — Ови юришмасинми, ахир бир кунда икки-уч жойни овласа! Газетадан
Мурид ови
-
— Ҳа, эшон нега кетди экан? — Тирикчилик-да! Ҳа, мурид овига чиқиб кетган экан-да, эски ҳунар! П. Турсун, Ўқитувчи
ОВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ОВ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ОВ сўзига берилган маънолар
ов сўзига янги изоҳ қўшинг
ов сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар