ўйноқла
билан улашинг
1. Тинч турмай, турли ҳаракатлар қилавермоқ, ўйнаб кетмоқ, ирғишламоқ.
-
Қўзичоқлар ўйноқлайди.
-
Қуён боласи ўйноқлаб, оёқларини осмонга отиб югурар эди. Х. Тўхтабоев, Шошқалоқ
-
Балиқ Гоҳ ўйноқлар, гоҳ орқаси билан ётар, билтангларди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Оқ-той анчадан буён яйдов юргани учун, арава шотиси остига асти рўпара келмай, ўйноқлаб кетаверди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
2. кўчма Шўх ҳаракат қилмоқ, ўйнамоқ.
-
Шеърда Чирчиқ дарёсининг ўйноқлаб оқиши, табиат манзарасининг тасвири ортиқча. Э. Охунова, Пахтазор куйлари
3. айнан Ўйнамоқ 12.
-
Бирдан кўк томирлари ўйноқлаб чиққан Бектемир ака кўз олдига келди. А. Мухтор, Чинор
ЎЙНОҚЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘YNOQLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўйноқла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар