ўйноқи
билан улашинг
1. Тинч турмайдиган, серҳаракат; шўх.
-
Сойтўпининг аёллари хушрўй, ўйноқи бўлади. Н. Қобил, Унутилган соҳиллар
-
Махсус мулозимлар ўйноқи отни етаклаб келтирдилар. Ойбек, Навоий
2. Кўчма Енгил ва ёқимли; шўх.
-
Баҳорнинг ўйноқи еллари.
-
Машинанинг дарчасидан кираётган ўйноқи шабада дилларни қитиқлайди. Т. Расулов, Марҳамат
3. Завқ-шавқ бахш этадиган; шўх.
-
Сафар-да ҳамроҳларига латифалар, ўйноқи қўшиқлар айтиб, кулдириб юради. М. Осим, Элчилар
-
Бир оздан сўнг Хоразмнинг ўйноқи куйлари чалиниб, шўх лазги бошланди. Ж. Шарипов, Хоразм
4. кўчма Оёғи енгил, суюқ.
-
— Поччангнинг феъли-атворини биласан-ку, ўлгудай енгил, ўйноқи, — деди Ҳалима. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда
-
Жамшид базмини қурдик денглар. Жонон ж-жа ўйноқига ўхшайди, сизни ҳам илиб кетибди-да! С. Анорбоев, Оқсой
ЎЙНОҚИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘YNOQI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўйноқи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар