қўрбоши
билан улашинг
1. тарихий Ўрта асрларда Ўрта Осиё хонликлари ва айрим Шарқ давлатларида: дастлаб шаҳарни тунда қўриқловчи миршаб; сўнгра қурол-яроғ омбори (қўр) мутасаддиси ҳамда курол-аслаҳа, турли яроғлар ва тўп ясаш корхоналари (қўрхона) бошлиғи.
2. Туркистон ўлкасида Октябр тўнтаришигача бўлган даврда маҳаллий полиция бошлиғи; миршабларнинг бошлиғи.
-
Миршаблар томонидан қўрбоши маҳкамасига сўроққа олиб кетилган қутидор қайтиб, йўлакка кириши билан, минг хил ташвишда ўтирувчи Офтоб ойим ила Кумушга қайтиб жон кирган каби бўлди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Туркистонда совет режимига қарши қуролли ҳаракат ҳарбий раҳбарларининг унвони.
-
Қўрбоши халқнинг турли табақалари орасидан чиққан обрўли шахс ҳисобланган. Улар орасида ҳатто аёллар ҳам бўлган. ЎзМE
ҚЎРБОШИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘RBOSHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўрбоши сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар