қўр
билан улашинг
1. Майда чўғ аралаш иссиқ кул; майда чўғ.
-
Қўрга кўмиб пиширилган жўхори.
-
Ҳовли ўртасидаги бир бузоқ билан икки қўй гўшти солинган дошқозон тагида ҳамон ўт ёнар, ўчоқ олдига тортилган қўрда эса, хизматкорлар исиниб ўтиришарди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Човгумлардаги чой ичиб бўлинган, гулханнинг қўри сўна бошлаган. Ҳ. Нуъмон, Қаҳрамоннинг туғилиши
2. кўчма Қалб ҳарорати, ўт, ўғит.
-
Жамила холанинг табиати шунақа. Юрагидаги ёшлик қўри уни доим ишга, одамлар орасига ундайди. Э. Носиров, Ташаккур сизга, холажон!
-
Қани, марҳамат, барно йигит, уйимизнинг тўри, қалбимизнинг қўри сизники. Ўтиринг! С. Кароматов, Ҳижрон
1. Йиғиб, тўплаб, ғамлаб қўйилган керакли нарса; захира, бойлик.
-
Қўр қилмоқ.
-
Домланинг айтишича, қўр битган, бисотда ортиқча пул қолмаган. А. Қаҳҳор, Сароб
-
У бир подшо бўлса, унда қўр-у қўрхона, тўп-у тўпхона, ҳарна асбоб, лашкар, оломон кўп бўлса. Равшан
2. Қут, барака.
-
Охир пулларимиз ҳам совурилиб, қўри ўча бошлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
қўр сўзи қатнашган жумлалар:
Қўр тўкмоқ (ёки ташламоқ)
-
Отам сен билан уришаман деб, яна қўр тўкиб ётибди, ботирлигингни кўрсат! Муродхон
-
Душманлар келибди Яман қасдига, Қўр ташлаб ётганмиш тоғнинг остига. Фольклор
-
Гўри Амир қўр тўкиб мағрур, Паҳлавондай менга тикилар. М. Али
-
Бошлиқ креслода ҳамон қўр тўкиб ўтирарди. Н. Аминов, Суварак
ҚЎР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘R сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар