қўриқ
билан улашинг
1. кам қўлл. Ҳимоя, мудофаа, сақлаш.
-
Башарти, қотил мен бўлиб кўринганимда ҳам, молим ва жоним қўриғида ўғриларни ўлдирганлигим учун яна гуноҳкор бўлмас эдим. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Соқчилар турадиган ва улар ҳимояси-да қўриқлаб, сақлаб туриладиган жой.
-
Кўкча қўрғонлари қўриғида анови қўрғонларникидек мудофаалар кўп бўлмаса ҳам, йўқ эмас эдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Экин ёки дарахт экилган, шунинг учун ҳам қўриқлаб туриладиган ер майдони; экинзор, боғ ва шу кабилар
-
Сув талашган бўлсак, сиз ҳам, мен ҳам ўз қўриғимиз учун эмас, колхоз, халқ манфаати учун талашдик. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
4. Илгари ёки қачонлардир экин экилган, кейинча экилмай ташлаб қўйилган ер.
-
Қорабулоқда бекор ётган эгасиз, қақраб ётган кўриклар кўп. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Не-не умидлар билан олинган ер, болалар ёш ва Анзират холанинг ўзи дардчил бўлгани учун, экувсиз қолиб, қўриққа қўшилиб кетди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Ёшлигимни қўмсаб, китоб очгандай, Минг йиллик кўрикнинг бағрин очаман. С. Акбарий
5. Ҳали ишланмаган, деҳқончилик қилинмаган, аммо экишга яроқли жойлар; бўз ер.
-
Қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштириш.
-
Кўкламда она-бола тоғ этагидаги қўриқликка чиқиб, белкурак билан ер ағдариб, лалми буғдой экишди. П. Қодиров, Уч илдиз
6. шева Ҳалқа қилинган арқон.
-
Шериги кўлига кўрик олади, Қўриқлигин Ойчинор не билади. Ойсулув
қўриқ сўзи қатнашган жумлалар:
Қўриқ очмоқ
-
Канал бўйлари, янги очилган кўрик. у ердаги дашт бригадаси хаёлидан ўтди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
ҚЎРИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘RIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўриқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар