қўрқ
билан улашинг
1. Қўрқув ҳис этмоқ, қўрқув ҳиссига берилмоқ.
-
У ҳеч нарсадан қўрқмайди. Қўрққанга қўша кўринар. Мақол
-
Тешабойнинг жаҳли чиқди: — Тешганда кўзингизни тешмайди-ку! Мунча қўрқмасангиз? М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Келин қўрққанидан ҳуши кетиб қолди. Ҳамза, Бурунги қозилар
2. Қўрқоқлик, юраксизлик қилмоқ, юраги бетламай, дов бермай қочмоқ.
-
Қўрққан олдин мушт кўтарар. Мақол
3. Ҳадик олмоқ: ботина олмаслик, юраги дов бермаслик; чўчимоқ.
-
Ҳаёт худди йиқилиб кетишдан қўрққандек, бир қўли билан танчани ушлаб, юзини йигитдан хиёл қочириб ўтирарди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Дардини айтибди-ю, фамилиясини айтгани қўрқибди. С. Сиёев, Отлиқ аёл
ҚЎРҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘RQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўрқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар