қўрқинчли
билан улашинг
1. Кишини қўрқувга, ваҳимага, даҳшатга соладиган, даҳшатли, ваҳимали.
-
Қўрқинчли туш. Қўрқинчли манзара.
-
Унинг ранги оқариб, важоҳати қўрқинчли тус олган эди. М. Ҳазратқулов, Журъат
-
Одамларнинг унингсиз ҳам хароб эгни-бошлари тўкилди, афсоналардаги яъжуж-маъжуж каби қўрқинчли тус олди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Кишини хавотирликка соладиган, безовта, хавотир қиладиган; хавфли, хатарли.
-
Қўрқинчли касаллик.
-
Узун ва иссиқ ёз кунида подшоҳни саҳарликсиз қолдириш бегимлар учун ўзлари оч-наҳор қолишларидан қўрқинчлироқ эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
ҚЎРҚИНЧЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘RQINCHLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўрқинчли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар