қўрқинч
билан улашинг
1. Қўрқув ҳолати, ҳисси; қўрқув, даҳшат, ваҳима.
-
Унинг вужудини қўрқинч қамраб олди. Қўрқинчга тушмоқ.
-
Нигоранинг ҳамон қўрқинч, даҳшат тўла кўзларида миннатдорчилик учқуни йилтиради. С. Анорбоев, Оқсой
2. Хавотирлик, безовталик ҳолати, ҳисси; хавфсираш, ҳадиксираш; ҳадик.
-
Николиннинг қалбини янги бир қўрқинч таталарди. Ўқ-дори, озиқ-овқат унда чегарали эди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Энди бу иккинчи сохта хатни ёздиришда, гарчи ҳозир Отабекнинг қўлёзмаси ўз қўлида бўлса ҳам, яна қўрқинчи йўқ эмас эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. айнан Қўрқинчли.
-
Отабек сапчиб кетди, туси қўрқинч ҳолга кирган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Тошни тошларга уриб, Тарқатиб қўрқинч оҳанг. Ғайратий
-
Кумушбиби ортиқ чидолмадими, қўрқинч бир товуш билан ҳайқирди: — Оҳ, ўламан, кўп сўзлама! А. Қодирий, Ўтган кунлар
ҚЎРҚИНЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘RQINCH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўрқинч сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар