рецепт
билан улашинг
1. тиббий 1 Врачнинг дори таркиби, дозаси ва ундан қандай фойдаланиш ҳақида беморга (одатда дорихона учун) берадиган ёзма кўрсатмаси.
-
Рецепт билан дори олмоқ. Рецепт ёзиб бермоқ.
-
Одамлардан рецептларни қабул қилиб, дафтарга қайд этиш, тайёр дориларни эгаларига бериш, дориларни қандай тайёрлаш — бари кишидан қунт талаб қилади. С. Анорбоев, Меҳр
2. Бирор нарсани тайёрлаш ҳақида қоида ва маълумотлар мажмуи (масалан, тайёрлаш йўллари, қанча масаллиқ, доривор кераклиги ва шу кабилар ҳақида).
-
Пиво рецепти. Торт ресепти. Печене рецепти.
3. кўчма с.т. Оғир, ноқулай ҳолатлардаги ҳаракатлар учун тайёр йўл-йўриқ, қолип, андаза.
-
Ҳар хил вазиятга ярайдиган, ҳамма-боп ахлоқий-эстетик қоидалар рецепти йўқ. Р. Усмонов, Одобнома
-
Биз илгари дуч келмаган ўта мураккаб бир-биридан оғир масалаларни ечиш учун тайёр рецептлар бўлмаган ўша дастлабки пайтларда бундай иккиланиш ҳолатлари юз бериши ҳам табиий эди. Газетадан
РЕЦЕПТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RETSEPT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
рецепт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар