қўри
билан улашинг
1. (бош ва тушум келишиклари билан) Ҳимоя қилмоқ, сақламоқ, қўриқламоқ.
-
Боғ(ни) қўримоқ. Юрт қўрисанг, ўзарсан, қўримасанг, тўзарсан. Мақол
-
Полизнинг қоровули ҳам ҳосилини ўтган-кетгандан қўрийди. Н. Қобил, Унутилган соҳиллар. Молларни кўриб ётган итлар югуриб келиб, Ойқизжонни таниб, ўйнашиб сакрай берди. Фольклор
2. (тушум келишиги билан) Ўзини ёки бирор кимсани, нарсани қуш, пашша ва шу кабилардан ҳимоя қилиш учун уни қувмоқ, ҳайдамоқ.
-
Сояга боғлаб қўйилган отлар эринибгина пашшаларини қўрийдилар. Ж. Шарипов, Саодат
-
[Розия хола:] — Ҳозирок бир болани чумчуқ қўрийдиган қилиб қўй! — деб Зуҳрани койиб берди. Н. Назаров, Замон
-
Мулла Саид Жалолхон бурнига қўнган пашшани қўлидаги рўмолча билан кўриш малол келди шекилли, остки лабини чўзиб, пуф деди. А. Қаҳҳор, Башорат
қўри сўзи қатнашган жумлалар:
Пашша қўримоқ ёки пашша қўриб ўтирмоқ
-
Айтганингиздай, бир соатдан бери пашша кўриб ўтирибман. И. Раҳим, Ихлос
-
Ана ундан кейин шаҳарда бемалол пашшаларингни кўриб ўтираверасизлар. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
ҚЎРИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘RI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўри сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар