қўра
билан улашинг
1. Ёғоч, шох-шабба, панжара ва шу кабилардан қилинган тўсиқ, ғов, девор ва шундай девор билан ўралган жой.
-
Овулнинг қамиш қўралари совурилиб кетди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
-
Қўра орқасида арава ғилдиракларининг ғижир-ғижири эшитилди. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Шундай жойда яшайдиган кишилар бирлиги.
-
Турсунбой олдинда, ҳамқишлоқлари бир қўра бўлиб келишди. Ўзбекистон қўриқлари
3. Асосан, қўйлар сақланадиган жой.
-
Демак,- қўзиси бор қўйларни ажратиб, қўра атрофида боқиш лозим. Ёшлик
-
Ҳадемай, куз тугаб, қиш киради. Кўйлар қўраларга, қорамоллар оғилларга киритилади. Газетадан
4. эскирган Атрофи девор билан ўралган ҳовли-жой, тураржой.
-
Раҳим домла илгарилари Арслонбекнинг улфати бўлиб, бу хасис бой қўрасига кам келарди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Катта бойларнинг Тошкент янги шаҳарида бир нечадан қўраси бўлиб, уларни ижара қўйиб, дунё тўплар эдилар. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
ҚЎРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘RA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар