қўққай
билан улашинг
1. сўзлашув тили Тиккайиб, дўмпайиб хунук кўриниб турмоқ; беўхшов ўтирмоқ ёки жойлашмоқ, қўнқаймоқ.
-
Жўраларнинг уйи тепаликда, якка ўзи қўққайиб туради. Ф. Мусажонов, Дарадаги қишлоқда
-
Унда-мунда қўққайган эски тўнкалар ҳам ёқимли, жозибадор туйиларди. Ойбек, Қуёш қораймас
2. Тик ғўдайиб, қаққайиб турмоқ, қаққаймоқ.
-
Тўқсонов ўз орқасида қўққайиб, ўзини кўрсатиш учун аллақачондан бери буйруқ кутиб турган Дадабойга қичқирди: — Олинг! Нимага қараб турибсиз! П. Турсун, Ўқитувчи
3. айнан Қўнқаймоқ.
ҚЎҚҚАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘QQAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўққай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар