қўпор
билан улашинг
1. Таг-туги, томири билан суғурмоқ, ағдармоқ.
-
Йўлчи ернинг тош бағрини ёриб, тўнка қўпоради. Ойбек, Танланган асарлар
-
Тракторлар гуруллаб-вариллаб, ёввойи жийда, чангал, туронғи, тол, дўлана сингари бута ва майда дарахтларни таг-томири билан қўпориб ташлар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Ағдармоқ, ковламоқ; шундай ҳаракат билан бузмоқ.
-
Муҳиддин, Абдуваҳоблар кетмонларини сопладилар-да қамишзорларни қўпоришга киришдилар. Ўзбекистон қўриқлари
3. Таг-туги билан йўқ қилмоқ, тугатмоқ.
-
Душманларни таг-томири билан қўпориб ташлашга қарор қилинди. Ҳ. Ғулом, Машъал
4. кўчма кам қўлл. айн. Ўмармоқ.
-
Лутфинисо эрининг давлатидан мумкин қадар кўпроқ қўпориб, шу кенжа арзандасига сарф қилиш учун уринар эди. Ойбек, Танланган асарлар
ҚЎПОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘POR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўпор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар