қўпол
билан улашинг
1. Бичими келишмаган; беўхшов, бесўнақай; дағал.
-
Қўпол этик. Қўпол кийим.
-
Унинг тарвақайлаган қўпол, яланғоч шохлари ҳовлининг у бурчагидан бу бурчагига етади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Тахтадан қўполгина қилиб ясалган узун столга қизил мато ёзилган. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Кишига қаттиқ тегадиган, кишини ранжитадиган; дағал, қўрс, тунд, ёқимсиз.
-
Қўпол муомала. Қўпол сўз. Қўпол қилиқ. Қўпол ҳаракат. Қўпол ҳазил. Қўпол гапирмоқ.
-
Раиснинг қўпол эътирозини эшитиб турган Бекбўта, қони қайнаб кетди шекилли, ўзини тутолмай, кескин гапирди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Маориф мудири Хизиров унинг [Элмуроднинг] таъбига қарши, томдан тараша тушгандай, қўпол жавоб қилди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Мен ҳам сенга эски бир мақолни айтишим мумкин эди. Лекин жуда қўпол бўлганидан, айтишга тилим бормайди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Шундай белги-хусусиятга эга бўлган шахс ҳақида.
-
Юзбоши Абдуллабек ўлгудай қўпол одам., бу одамни қаранглар, қандай хушфеъл. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Мени дағал десанг, тан бераман. Қўпол десанг, бўйнимга оламан. Уйғун, Қалтис ҳазил
4. Оқлаб, кечириб ёки тузатиб бўлмайдиган.
-
Қўпол хато. Бошқаларнинг ички ишларига қўпол равишда аралашиш.
-
[Унинг] Бу қўпол гуноҳини тасодифан чиққан хайрли натижасига бағишлаш, бундан келин шундай хато қилса, қаттиқ жазо кўришини унга тушунтириш керак. С. Айний, Қуллар
ҚЎПОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘POL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўпол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар