қўп
билан улашинг
1. эскирган 1 Ўтирган ёки ётган жойидан турмоқ, тикка турмоқ; кўтарилмоқ.
-
Гўрўғлининг ўзига от тикка қўпиб даф қилади. Кунда бир сайисни ўлдиради. Хушкелди
-
Оломон ҳайқириб чуввос соларкан, ярадор амалдор йиқила-қўпа дарахтлар орасида ғойиб бўлди. Ойбек, Навоий
-
Ғала-ғовур, бақир-чақир терак бўйи қўпган эса-да Н. Норқобилов, Бекатдаги оқ уйча
2. эскирган Юзага келмоқ, содир бўлмоқ, рўй бермоқ; қўзғалмоқ.
-
Аркда тўс-тўполон қўпди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Ахир ногоҳ қўпган ваҳший шамоллар Ўтган-ку воҳани қумларга қориб. Ш. Раҳмон, Гуллаётган тош
-
Гўёки осмон чатнаб, қиёмат қўтондек бўлди. А. Қодирий, Обид кетмон
қўп сўзи қатнашган жумлалар:
Тўнғиз қўпгур (ёки гўрингда тўнғиз қўпгур)
-
Даданг шу тўнғиз қўпгурнинг заводида қанча йил тер тўкди. Н. Сафаров, Танланган асарлар
-
Гўрингда тўнғиз қўпгур золим мингбоши иккита қиличдай боламни мардикорга жўнатди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
ҚЎП сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘P сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўп сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар