уст
билан улашинг
1. Нарсаларнинг юқори томони; тепа; зид. паст.
-
Усти очиқ аравага юклар ортилди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ясси қора столларнинг ён-вери одамга, усти эса уюм-уюм китобга тўла. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Эрининг ёрдамида хонтахта устини ширинликлардан бўшатди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Дўконхона бурчагида усти ейилган, текис косиб тўнкаси Ойбек, Танланган асарлар
2. Ичга қарама-қарши томон; сирт.
-
Пальтонинг усти. Идишнинг усти.
-
[Гулсумбиби] Усти кўк сирли катта челакни олиб, сигир соққани оғилхона томон кетди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Сидиқжон этикни чироққа солиб, устини, ичини кўрди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Саодатхон устига ҳеч нарса ёзилмаган, елимланган конвертни портфелига солиб қўйди. С. Зуннунова, Янги директор
3. Кўчма Кийим, кийимлар мажмуи; уст-бош.
-
Усти юпун, қорни оч, озғин бола унинг ўзи эмасдек туюлди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Шу ҳам баҳонами? Устинг бут, қорнинг тўқ. Қордан қўрқасанми?! Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
4. кўчма Зимма, масъулият.
-
Ҳоким текшириб, ҳеч бир натижа чиқара олмагандан кейин, айбни карвонсарой қоровули устига қўяди. Ш. Зуннун, Ҳийлакор ўғри
-
Бу йўлда қанча зарба бўлса, устимга олишга ҳозирман. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
5. 3-шахс эгалик ва жўналиш, ўрин-пайт ва чиқиш келишиклари аффикслари билан (устига, устида, устидан) кўмакчи вазифасида макон, пайт, объект каби муносабатларни ифодалайди.
-
Меъмор аравадан тушиб, бир муддат бўлса ҳам майса устига ёнбошлади. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Қўрғонбеги от устида қўрғоннинг у бошидан бу бошига чопарди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Чой устида эри руҳиясини кузатади, унинг нечундир кайфи бузуқ Мирмуҳсин, Топилган ҳусн
-
Пастда қамишзор ботқоқлик ва унинг устидан ўтган узун ёғоч кўприк бор эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Домла икки шиша пивонинг устидан юз грамм ароқни битта отиб, ўрнидан турди. А. Қаҳҳор, Тўйда аза
уст сўзи қатнашган жумлалар:
Усти ялтироқ — ичи қалтироқ
УСТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UST сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
уст сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар