уста
билан улашинг
1. Бирор касб-ҳунар билан шуғулланувчи малакали мутахассис.
-
Соатсоз уста. Этикдўз уста. Тикувчилик устаси. Иш устасидан қўрқар. Мақол
-
Бу бинони ким қурган, Кўк билан улаштириб? Қоматин заб ўхшатган Устаси келиштириб. Қ. Муҳаммадий
-
[Уйлаган:] Оғил солган усталарга доим қарашдим, лекин бировдан бир чақа сўраганим йўқ. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Маълум касб ёки ҳунарни эгаллашга ўргатувчи шахс; раҳбар, устоз.
-
Уста кўрмаган шогирд ҳар мақомда йўрғалар. Мақол
-
Устанинг шогирди — ўн тўрт яшар Йўлдош дераза олдида ўтирарди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ака-ука уста қўлида уч йил ишлашди Мирмуҳсин, Меъмор
3. Шундай шахсларни билдирувчи сўзларга (шахснинг исми ёки бува, амаки каби сўзларга) қўшиб ишлатилади.
-
Қишлоқ чеккасида уста Абдуваҳоб деган, Аштдан кўчиб келиб қолган тожик яшайди. Т. Ашуров, Оқ от
-
Уста бобонинг кайфи чоғ эди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Уста амаки, мундан халат тикиб берсангиз. Гулдаста
4. Бирор иш, соҳанинг машҳур, моҳир билағони; моҳир.
-
Бадиий сўз устаси. Юқори ҳосил усталари. Санъат усталари.
5. Спортнинг у ёки бу соҳасида маълум натижаларни қўлга киритган спортчиларга бериладиган унвон ва шу унвонга эга бўлган шахс.
-
Спорт устаси. Хизмат кўрсатган спорт устаси.
6. Эпчил, чечан.
-
Марасул ака, кўк пиёз тўғрашга устасиз А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
-
Гапга ҳам уста экансиз Мирмуҳсин, Меъмор
-
Майнабозчилик қилишга уста эди Раҳим ака. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
уста сўзи қатнашган жумлалар:
Уста солмоқ
-
Сидиқжон онаси кутгандан ҳам ортиқроқ ғайрат қилиб, ҳаш-паш дегунча ёғоч, сомон, бўйра, тахта ва бошқа нарсаларни ташиб олди ва тездан уста солди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
УСТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
USTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
УСТА сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан УСТА сўзига берилган маънолар
уста сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
уста сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing