устахона
билан улашинг
1. Бирор нарса ясаш, тайёрлаш ёки таъмирлаш учун махсус жиҳозланган кичик муассаса ва унинг биноси.
-
Умарали техника устахонаси олдида қаторлашиб турган машиналар ичида Победа га ҳавас билан қаради. И. Рахим, Ихлос
-
Аваз ярим соатча дам тортиб ўтирди-ю, бу тор, нимқоронғи устахонадан зерикиб, чиқиб кетди. С. Сиёев, Ёруғлик
2. Корхона, хўжалик ва шу кабиларда устачилик, таъмирлаш ишларини олиб борув-чи бўлим.
-
Хўжаликларнинг устахоналари бу ишга мослаштирилмаган, йиғиш сифати техника талабларига мутлақо жавоб бермайди. Н. Худойқулов, Ер тафти
-
Ҳар бир ўқув кабинети ва устахонага комбинат бўлинмаларининг раҳбарлари бириктириб қўйилган. Газетадан
3. Рассом, ҳайкалтарошнинг иш олиб борадиган жойи, хонаси (хоналари).
-
Рассом ўз устахонасида ёлғиз ижод қилади. Газетадан
УСТАХОНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
USTAXONA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
устахона сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар