устама
билан улашинг
1. Пул ҳисобида тайинли (белгиланган) миқдорга қўшиб бериладиган; устига қўшимча.
-
Агар пайкал сифатли ҳайдалган бўлса, механизаторга устама ҳақ тўланади. Газетадан
-
Кузга бориб меҳнат ҳақидан ташқари қанча устама мукофот олишларини ҳам хаёлида чўтлаб айтиб берди. С. Анорбоев, Йўлда йўлдош бўлганлар
2. Маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ бўлмаган, таннархдан ташқари, таннарх устига қўйиладиган.
-
Хуллас, эгов ва бошқа бир қанча товарларга ҳам мудирнинг ҳакалак отган нафсига жавоб берадиган даражада устама нарх қўйилди. Газетадан
-
Ўғитларни жойлаштириш учун катта-катта омборлар зарур. Мана шуларнинг ҳаммаси устама харажатларни анча кўпайтириб юбормоқда. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
3. с.т. кам қўлл. Қўшимча равишда; яна.
-
Бир неча тарёкийлар менинг ҳикояларимдан ўзларидан кетай деб қолдилар, баъзилари ҳозиргина еган афюнлари эсларида йўқ, яна устама афюн еб олдилар. Ғ. Ғулом, Шум бола
УСТАМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
USTAMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
устама сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан УСТАМА сўзига берилган маънолар
устама сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар