устки
билан улашинг
1. Юқорида, тепа қисмда жойлашган; юқориги, тепадаги.
-
Устки тиш. Устки жағ. Уйнинг устки қавати.
-
[Камолхонов] Сулаймоновнинг кулмаганини кўриб, ўзини жиддий кўрсатиш учун, қошларини чимирди, устки лабини сўра бошлади. А. Қаҳҳор, Икки ёрти — бир бутун
2. Нарсанинг ташқи қисмида, сиртида жойлашган; сиртидаги.
-
Нормат бинтни противогаз халтасининг устки чўнтагига солиб қўйди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Шудгорларни бороналашни тупроқнинг устки қатлами етилиши биланоқ бошлаш керак. Газетадан
УСТКИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
USTKI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
устки сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар