1. Томни кўтариб турувчи тик таянч ёғоч.
Меъмор айвонга қаради: пешайвоннинг ўша тўрт устуни кўзига оловдек кўринди. Мирмуҳсин, Меъмор
Лаъли отхонанинг ўт ялаётган хариларини, чарсиллаб ёнаётган устунларини кўрди. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. архит. Бино пештоқи ва шифтининг асосий таянчи; колонна.
Театр пештоқининг устунлари. Фое устунлари.
Станция айвонининг баҳайбат устунлари, ранг-баранг ясаниб, поезд кутишга чиққан одамлар аста-секин суза бошлаганда, Элмурод тоқат қилолмади. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Умуман, бирор нарсани кўтариб туриш, осиб қўйиш ва шу кабилар учун фойдаланиладиган узун тик ёғоч ёки шу тахлитда ишланган қурилма.
Чегара устуни. Йўл кўрсатувчи устун.
Ажалнинг ништари бағрим йиртади, Шиқирлатиб дор устунга тортади. Ширин билан Шакар
Кетмон кўтарган икки мўйсафид унинг ёнидаги электр устуни тагида гаплашиб ўтирарди. Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири
4. физ. Ҳаво босими ёки ҳарорат ўлчаш асбобларининг тик шиша найчаси ичидаги суюқлик.
Симоб устуни пасая бошлади.
Суюқлик устуни қанча баланд бўлса, босими шунча катта бўлади. Физика
5. кўчма Ушлаб, тутиб, сақлаб турувчи шахс; таянч, суянчиқ.
Афсуски, орамизда устоз Абдусамад Аввал йўқлар, маърифат иморатининг бир устуни йиқилиб тушди. М. Осим, Карвон йўлларида
Тунов куни шаҳардан чиқиб келаётган уч-тўрт оқсоқол мени кўрсатиб, районнинг устуни дегани қулоғимга чалинди. Р. Раҳмон, Меҳр кўзда
Устунлари тезлик билан яксон қилинган бўлса ҳам, эски жамият осонликча қуламади. ЎТА
Дунёга устун бўлмоқ
[Исломхўжа:] Ҳаммамиз ҳам бу дунёга меҳ-монмиз. Ҳеч ким дунёга устун бўлган эмас. Ж. Шарипов, Хоразм
Бирор жиҳатдан юқори, баланд, кучли.
Сон жиҳатдан устун.
Мирзакаримбойнинг қизи Нуринисонинг табиатида енгиллик билан макр устун турар эди. Ойбек, Танланган асарлар
Эл-юрт манфаатлари ҳар бир нарсадан устун ва улуғ. Н. Сафаров, Оловли излар
Устун чиқмоқ (ёки келмоқ)
Одамларнинг салобати унинг қайғусидан устун келдими энди у йиғламас эди. П. Турсун, Ўқитувчи
Туғилаётган янгилик билан эскилик ўртасидаги кураш жараёнида илғор фикр устун чиқди. Н. Сафаров, Оловли излар
УСТУН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
USTUN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.