усул
билан улашинг
1. Бирор нарсани юзага чиқариш, амалга ошириш йўли; ҳаракат тарзи, хили, тартиби; йўл.
-
Қоғоз тайёрлаш усули. Масала ечиш усули. Квадрат уялаб экиш усули. Сунъий нафас олдириш усули.
-
Кишиларни меҳнатга муҳаббат руҳида тарбиялаш хурофотга зарба беришнинг энг қулай усулидир. Газетадан
-
Ғўза суғоришнинг янги-янги усуллари қўлланадиган бўлиб, Жамоловнинг мулоҳазалари эскириб қолди. Ж. Абдуллахонов, Орият
2. Бирор иш, машғулот кабиларга хос бўлган, унда қўлланувчи асосий хатти-ҳаракат, йўл.
-
Фарғонача кураш усуллари.
-
Оғир вазнлилар беллашувида Республикамиз вакили чиройли усул қўллаб, соф ғалабани қўлга киритди. Газетадан
3. айнан Услуб 1.
-
Проза усули.
4. мусиқа Куйнинг ижро этилиш суръати ҳамда бу суръатни бошқариб (тезлатиб ёки секинлатиб) туриш учун бериладиган мусиқий имо-ишоралар.
-
Усуллар рақснинг ритмларидир. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
-
Отаси танбур ёки торда машқ қилаётганида, унга доира билан жўр бўлиб, усул бериб турадиган бўлди. А. Мадраҳимов, Моҳир жангчи
5. Ноз-карашма, ишва; шўх қилиқ, шўхлик.
-
Усул қилмоқ.
усул сўзи қатнашган жумлалар:
Гоҳ худо-ю расул, гоҳ ғамза-ю усул
-
— Ҳунарингиз гоҳ худо-ю расул, гоҳ ғамза-ю усул экан-да, генерал, — деди Мардонбек. С. Азимов, Оппоқ тонг қўшиғи
УСУЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
USUL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
усул сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар