ҳаётий
билан улашинг
1. Ҳаётга, яшашга, тирикчиликка оид.
-
Ҳаётий жараёнлар. Ҳужайраларнинг ҳаётий вазифаси.
2. Ҳаёт учун зарурий, ҳаёт талабидан келиб чиқувчи, ҳаёт талаби билан боғлиқ.
-
Унинг орзуси бир қарашда романтик қасоскорнинг орзуси бўлиб кўринса-да, тагидаги ҳақиқат чуқур, ўта ҳаётий. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
-
Хўжалигимизда ҳали ечилиши ғоят зарур бўлган ҳаётий вазифалар кўплаб кўзга ташланади. Ўзбекистон қўриқлари
-
унинг билан суҳбатда зарур ва ҳаётий масалалар гаплашиб олинган эди. Мирмуҳсин, Умид
3. Ҳаёт билан боғлиқ, ҳаёт учун типик (бўлган), ҳаётдагига мос, тўғри келадиган.
-
— Асосий масала асарда айтилмоқчи бўлган фикрнинг ўқувчи қалбига яқин ва ҳаётий бўлишида, — деди Саид Аҳмад. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
-
Ҳаётий воқеаларни умумлаштириб, сермазмун бадиий асарлар яратган ва яратаётган журналистлар кўп. Х. Ёдгоров, Ҳаёт тўлқинлари
-
Рассом шоир ва маърифатпарварнинг сиймосини ҳаётий қилиб ишлай олган. Газетадан
ҲАЁТИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAYOTIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳаётий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар