саранжом
билан улашинг
1. Ҳамма ишни тартиб билан, жой-жойига қўйиб бажарадиган, тартиблиликни хуш кўрадиган, уй-рўзғорини, асбоб-анжомини батартиб тутадиган, саришта.
-
Саранжом аёл. Саранжом ходим.
2. Ҳамма нарса тартибга солинган, жой-жойида, батартиб; ораста, озода, саришта.
-
Саранжом ҳовли.
-
Ҳамма нарса ўз ерида, саранжом эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
саранжом сўзи қатнашган жумлалар:
Саранжом(ини) олмоқ
Саранжом топмоқ
-
Ҳамма ишлар саранжом топгандан сўнг тантана билан йўлга тушишди. Ойбек, Навоий
-
Отасидан қолган нарсалар аллақачон саранжом топиб кетди.
Саранжом қилмоқ
-
Қурбонбой уйни саранжом қилиб бўлгандан кейин ҳовлида анча айланиб юрди. С. Аҳмад, Сайланма
-
Ҳисобчи шу йилнинг ўзидаёқ колхозники ўнлаб қўйини саранжом қилиб юборди. Муштум
-
[Мастура Гулжонга:] Матқосимбойни саранжом қилишибди. Ҳамза, Паранжи сирлари;
-
Бир барра қўзи бор эди, ота ҳо-зир шуни саранжом қилиб кирди. Н. Фозилов, Дийдор
САРАНЖОМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SARANJOM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
саранжом сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар