саратон
билан улашинг
1. астрономия (С — катта) Ўн икки буржнинг бири, Жавзо ва Асад буржлари ўртасида жойлашган.
-
Саратон ўрта кенгликларда куз, қиш ва эрта баҳорда кўринади. ЎзМE
2. Шамсия йил ҳисобида тўртинчи ойнинг арабча номи (22 июн — 21 июл даврига тўғри келади).
-
Саратон кирди. Бировнинг ишига саратонда қўл музлайди. Мақол
-
Саратон кирмасданоқ Қоҳирада ҳаво қизиб кетади. Мирмуҳсин, Ҳикоялар, қиссалар
-
Кўчага чиқишим билан саратоннинг иссиқ тафти юзимга гуп этиб урилди. Газетадан
-
Саратон чоғи бу, зарра шамол йўқ, Тутлар кавагида мудрар ғурраклар. А. Орипов
3. тиббий Рак касаллиги; рак.
-
Саратон касаллиги.
4. зоол. Дарахт, бута ва ўсимликларнинг барг ширасини сўриб зарар келтирувчи ҳашарот тури.
саратон сўзи қатнашган жумлалар:
Саратоннинг сариқ куни
САРАТОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SARATON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
саратон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар