мағзава
билан улашинг
1. Кир ювилган совунли сув.
-
Кир тоғораси ҳам ҳовлининг ўртасида мағзаваси билан қолаверди. С. Зуннунова, Гўдак ҳиди
-
Мағзава тўкадиган жой ҳам йўқми? Бўл. Ҳамза, Майсаранинг иши
2. кўчма салб. Эзма ва шалвираган, майдагап, ланж одам ҳақида.
-
Бўлди. Кўп мағзава бўлаверманглар. Мен айтадиган гапимни айтдим. М. Ҳазратқулов, Журъат
мағзава сўзи қатнашган жумлалар:
Мағзаваси чиқмоқ ёки мағзавасини чиқармоқ
-
Оғзидан “шахмат” квадрат, илғор метод деган гаплар тушмаяпти. Унинг шахмати оёққа туриб кетса, Зуннуновнинг мағзаваси чиққани. И. Раҳим, Ихлос
-
Сизни, мана бу ерда кампирни кўпни кўрган эсли-ҳушли одамлар деб ишониб юрсам, ишнинг мағзавасини чиқарибсизлар-ку! С. Кароматов, Ҳижрон
Устидан (ёки устига) мағзава тўкмоқ (ёки ағдармоқ)
-
сохта гувоҳликка ўтган. Устидан мағзава тўккан. С. Анорбоев, Оқсой
-
Худодан қўрқиб, бандадан уялинг-эй устига мағзава ағдараверасизми. Ким билади, балки янглишдир. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
МАҒЗАВА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAG‘ZAVA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мағзава сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар