мағрур
билан улашинг
1. Ўз қадр-қиммати, ғурурини сақлаган; ғурурли.
-
Қосимбек ялт этиб Авазга боқди. Унга йигитнинг ўзини эркин, ҳатто жиндай мағрур тутиши ёқди. С. Сиёев, Аваз
-
Унсин хизматкорхона эшигида мағрур, лекин ўйчан ҳолда турган акасини кўриши билан югуриб бориб, уни қучоқлади. Ойбек, Танланган асарлар
2. зид. Асоссиз ёки ортиқ даражада ғурурли бўлган, ўзини шундай тутадиган; кеккайган; манман; камтар.
-
Камтар бўлинг, мағрур бўлманг, кеккайманг. Ҳабибий
-
Гап камтарлик ҳақида борар экан, кўз ўнгимда ажойиб фазилатли кишилар, шу билан бирга, гердайган, мағрур, калондимоғ баъзи кимсалар гавдаланади. Газетадан
-
У илгариги мағрур ва манман Тожибой эмас, ҳийлагина ҳовуридан тушган ва анча мулойимлашиб қолган эди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. кўчма Туриш-тузилиши, кўриниши виқорли.
-
Ҳаворанг тоғ мағрур ястаниб ётар Ю. Ҳамдам
-
Жўрақул вагон деразасидан баҳор либосига бурканган ям-яшил далаларга, кўкка бўй чўзиб, мағрур қад кўтарган ўрмонларга ифтихор туйғулари билан қараб борарди. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
МАҒРУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAG‘RUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мағрур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар