барот
билан улашинг
1. тарихий Подшо томонидан берилган озодлик хати; подшоҳ, хон томонидан бирор солиқ ёки жаримадан озод этиш ёки муайян ваколатлар, ҳуқуқлар бериш ҳақидаги махсус гувоҳнома, ёрлиқ.
-
Баротда уни олувчининг исми ва мансаби, мазкур барот қандай муносабат билан берилгани, унга қандай вазифа юклатилганлиги кўрсатилган. ЎзМE
2. тарихий Бирор нарса, чунончи, унвон олганлик ҳақидаги ёрлиқ, гувоҳнома.
-
Дил сиёҳига берур ул шоҳ нутқидин барот. То юзун кўрмай демам: берган бароти рост экан. Увайсий
1. дин. Қамарий йил ҳисобидаги саккизинчи ой — шаъбоннинг 15-куни: бу кунда Муҳаммад алайҳиссаломга пайғамбарлик хабари нозил қилинган.
2. сўзлашув тили Қамарий саккизинчи ой — шаъбоннинг халқ орасидаги иккинчи номи
-
Барот ойи.
-
— Мен айтаманки, йўқ, барот ойида туғилган эканман, олтмишларда бўлсам керак, — деди кампир. Мирмуҳсин, Умид
3. Барот (эркаклар исми).
БАРОТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAROT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
барот сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар