Izoh.uz сайтида мағиз сўзининг изоҳи ва маънолари

мағиз

от

1. 3-ш. бирл. (мағзи) 1. Данак, ёнғоқ каби қаттиқ пўчоқли меваларнинг ички қисми.

  1. Данак мағзи. Ёнғоқ мағзи.

  2. Ипга чизилган бир шода мағизни билагига осиб олган Дилшод хурсанд, икки юзи анордек қизариб турар эди. С. Зуннунова, Гўдак ҳиди

2. Бирор нарсанинг ички қисми.

  1. Миришкорлик билан таралган сув ернинг мағиз-мағзига сингиб, ғўза тупларининг ҳусни-жамолини очиб юборди. А. Шермуҳамедов, Пискентлик паҳлавон

  2. Етилтириб узилмаган ноннинг мағзи хом қолиб, сифати бузилади. Фан ва турмуш

3. Кўчма Асосий моҳият, мазмун.

  1. Масаланинг мағзи. Гапнинг мағзи. Шоир ижодининг мағзи.

  2. Ёппасига ва батамом қуролсизланиш ғояси таклифларимизнинг мағзи, ўзагидир. Газетадан

  3. Шеъриятдаги ушбу йўналиш фалсафий лириканинг мағзини ташкил этади. УТА

4. Қора сариқ Каби сўзлар билан қўлланиб, киши бетининг рангини, шу рангга мойиллигини мағизга нисбатлаб билдиради.

  1. Ҳусайн Бойқаро бу вақтда ўн саккиз ёшга тўлган, қизил мағиз, барваста йигит бўлган эди. М. Осим, Аждодларимиз қиссаси

  2. Озғин, баланд бўйли солдат қора мағиз бир йигитнинг қулоғига нимадир деб шивирлади. А. Убайдуллаев, Қонли издан

мағиз сўзи қатнашган жумлалар:

Мағзини чақмоқ

Бирор нарсанинг моҳиятини, мазмунини англаб етмоқ.
  1. Ер сотган эр бўлмайди, эр ер сотмайди. Мана бу гапнинг мағзини чақ. Ойбек, Танланган асарлар

  2. Ҳозир ҳам ҳамма жойда одамлар бу нутқнинг матнини қайта-қайта ўқиб, мағзини чақмоқдалар. Газетадан

Сариқ мағиз

Буғдой Буғдойнинг тоза, сарғиш рангли бир тури.

3-ш. бирл. (мағзи) Кийим, кўрпа кабиларнинг четига икки қават қилиб тикилган, ранги шу нарсалардан бошқача бўлган тасма; адип, паровоз.

  1. Кўрпа мағзи. Икки ёнига қизил мағиз тутилган шим.

  2. Тошпўлатов ёқасининг рахи, енгининг учига сариқ клеёнкадан мағиз қилинган фуфайкасини ечиб, қозиққа илди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди


МАҒИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

MAG‘IZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
8752
Сўзнинг тескари ёзилиши
зиғам
Ҳарфлар сони
5
Кўришлар сони
150

мағиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
мағиз сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, мағиз сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+