мазмун
билан улашинг
1. Ақл, фикрлаш билан тушуниладиган, мантиқий мундарижа; бошқа белги билан ифодаланган ички мундарижа.
-
Китобнинг мазмуни. Хатнинг мазмуни.
-
Қайин отанг менга бир хат ёзибдир, ўқиб-ўқиб, мазмунига тушунолмай ҳайрон бўламан. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Иш-ҳаракат, воқеа-ҳодиса ва шу кабиларни белгиловчи асос, моҳият.
-
Бошқа барча тинчликсевар халқлар сингари, тинчлик ва ижодий меҳнат хитойликларнинг ҳам ҳаёт мазмуни, ижод манбаидир. Т. Жўраев, Улуғ Хитойда
-
кишиларимиз қилаётган ишлар ва кўзлаётган режалар матбуотимизнинг асосий мазмунини ташкил этади. Газетадан
-
Бу ишларни шунчаки давом эттирибгина қолмай, уни янги мазмун билан бойитамиз Ўзбекистон қўриқлари
3. флс. Бирор ҳодисанинг моҳиятини белгиловчи, нарсаларни айнан шу нарса сифатида ифодаловчи муҳим элемент ва ўзгаришларнинг йиғиндиси, асоси.
-
Шакл ва мазмун бирлиги.
МАЗМУН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAZMUN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мазмун сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар