мазҳаб
билан улашинг
1. дин. Исломда диний ҳуқуқ тизимлари ва йўналишлари; умуман, анъанавий диний ҳуқуқ доирасидан чиқмагани ҳолда, шариат масалаларида енгилроқ ёки қаттиқроқ ҳукм чиқаришлари билан бир-биридан фарқланувчи йўналишлар, оқимлар.
-
Исломнинг шиа мазҳаби.
-
— Илгари билиш керак.— деди Хатиб домла. — Сиз имоми Аъзам Абу Ҳанифа мазҳабларидамисиз? Ёки имоми Молик? А. Қодирий, Обид кетмон
2. кўчма Расм, одат; йўл.
-
Ишқ мазҳабида куфр эрур жаҳл ила тақво. Ҳамза, Танланган асарлар
3. кўчма сиёс. Ўз қарашлари ва ақидалари билан бошқалардан ажралиб қолган гуруҳ.
МАЗҲАБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAZHAB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мазҳаб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар