тўк
билан улашинг
1. Суюқ ёки сочилувчан нарсаларни идишдан туширмоқ, сочилишига йўл қўймоқ.
-
Шўрвани тўкмасдан олиб кел. Ошни тўкмасдан е! Шакарнинг ярмини йўлда тўкиб келибсан.
2. Дув туширмоқ, ташламоқ.
-
Ғўзаларнинг баргини тўкмоқ.
-
Кекса ўрик дарахтлари пахса деворларни қўлтиқлаб олгандай, гулларини кўчага тўкиб ётарди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Мен чиқдим-у, бодом шохидан Тўда қушлар гурр этиб кетди. Тагдўзи дўппили бодомнинг Гулларини дув тўкиб кетди. Т. Тўла
3. Ағдариб бўшатмоқ, ағдармоқ.
-
Бола сутни тўкиб юборди. Графиндаги сувни тўкиб ташладим.
-
Ўзбек ойим бурчакда бола кўтариб ўтирган Зайнабдан чақалоқни олиб, уни жомни тўкиб келишга буюрди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
[Аёл] Пахтасини келтириб, хирмондаги энг катта тўпга тўка бошлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
4. кўчма Оқизмоқ, оқизишга мажбур этмоқ (кўз ёши, қон, тер ҳақида).
-
Кўз ёши тўкмоқ. Тер тўкмаса — эр эмас, Қўл тегмаса — ер эмас. Мақол
-
Хон қуролсиз халқнинг қонини тўкиб, зўрлик билан исённи бостирди. Ж. Шарипов, Хоразм
5. кўчма Ёғдирмоқ, сочмоқ (ёғду, нур ва шу кабилар ҳақида).
-
Тўлин ой сутдек ёғдусини мактаб саҳни ва том тунукаларига аёвсиз тўкар, булбул эса ҳамон тинмай сайрар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Раҳмат, синглим, шу сўз, шу бўса, Шу гулдаста баридан афзал. Меҳр майингдан тутдинг лим коса, Гўё тўкдинг бошим узра зар. Ё, Мирзо
6. кўчма Дилдаги бор нарсани, бор-йўғини айтмоқ, дилдагини айтиб, юракни бўшатмоқ.
-
[Хайриниса] Бир зум жағи тинмас, ичида йиғилганларни бировга тўкмаса тинчимас эди. Ойбек, Улуғ йўл
-
[Қурбон:] Биз юракдаги дардимизни бир тўкай деб келсаг-у, берган жавобинг бу бўлса! Раҳмат сенга! О. Ёқубов, Айтсам, тилим куяди, айтмасам — дилим
-
Ўзбек ойим ўғлининг ўлганнинг устига чиқиб тепиш қабилидан бўлган бу ҳаракатидан тутуни кўкка чиқиб, борлиқ қаҳр-ғазабини эри устига тўкади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Низомжон чидамади. Юрагида тўлиб-тошган гапларни узил-кесил тўкиб солмоқчи бўлиб, қизни излаб, яна далага қараб кетди. С. Аҳмад, Уфқ
тўк сўзи қатнашган жумлалар:
Обрўйини тўкмоқ
Оҳорини тўкмоқ
Савлат тўкмоқ
Тер тўкмоқ
Қўр тўкмоқ
ТЎК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘K сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўк сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар