тўгарак
билан улашинг
1. Айлана, доира шаклидаги, доиравий.
-
Тўгарак стол. Тўгарак ойна.
-
Умида докладчилардан бири бўлгани учун президиумда ўтирарди. У ерга тўгарак зални кесиб ўтиб, зинадан чиқиб бориш керак. А. Мухтор, Чинор
-
Шийпоннинг устунлари саккиз қиррали бўлиб, остки қисми ҳандалак шаклида тўгарак қилиб тарашланган эди. С. Айний, Эсдаликлар
2. от Кишиларнинг биргаликда ишлаш, машғулотлар ўтказиш, машқ қилиш, билим-ҳунар олиш ва шу кабилар умумий мақсадлар билан тузилган гуруҳи ва шундай бирлашманинг, уюшманинг ўзи.
-
Мусиқа тўгараги. Ёш табиатшунослар тўгараги. Тўгарак тузмоқ. Тўгаракка қатнашмоқ.
-
Иброҳимов ўзининг ҳар пайшанба бўладиган агрономия тўгарагини шу ерга кўчирди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Жўрахон раҳбарлигида ҳаваскорлик тўгараклари, спорт ишлари жонланди. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
ТЎГАРАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘GARAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўгарак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар