тўфон
билан улашинг
1. Шиддатли бўрон, довул.
-
[Нормат] Икки кечагача уйқу ололмади, кўзини юмса, теракнинг шовуллаши тўфон босиб келаётгандай кучаяверди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Шунча бўрон, сел ва тўфонларга бардош берган тоғ кичкина бир махлуқ \сичқон\ олдида бағри тешилиб, чил-парчин бўлади. У. Исмоилов, Сайланма
-
Тўфонларни севувчи Нуҳим, Сукунатга қулоқ солсанг-чи. А. Шер
2. кўчма Алғов-далғовли, ларзага солувчи, шиддатли хатти-ҳаракат, қўзғалиш.
-
Унутманглар, амир лашкарлари ортида ғазотталаб муллаваччалар туради. Бу катта тўфонга пухта ҳозирлик кўрилмоқда. С. Кароматов, Бир томчи қон
-
Ким мақсадга етаман деса, балолар тўфонига бардош беради, сабот билан курашади. Н. Сафаров, Шарқ тонги
3. кўчма Руҳий, ҳиссий қўзғалиш, туғён.
-
Инсон қалбида не-не бўронлар, тўфонлар, шодликлар пўртана қилади. Саодат
-
У қарама-қарши ўйлар тўфонида ғарқ эди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
4. Диний афсоналарга кўра, одамларнинг гуноҳи учун бутун дунёни босган сув тошқини.
ТЎФОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘FON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўфон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар