боғбон
билан улашинг
1. Боғдорчилик мутахассиси.
2. Боғ ва ундаги мевали дарахтларга, ток ва гулларга қаровчи, уларни парваришлов-чи киши.
-
Боғбон бўлмай, билмас гулнинг қадрини, Ари боқмай, билмас болнинг қадрини. Мақол
-
Чўлбобонинг пайвандларини ҳавас қилмайдиган боғбон кам топилади. Ҳ. Ғулом, Феруза
3. айнан Боғдор 1.
4. кўчма Қўриқловчи, ғамхўр, посбон.
-
Ўқитувчи бамисоли боғбон, у ёшлик гулшанининг раҳнамоси. Фан ва турмуш
-
Бу кўҳна жаҳон боғида боғбон отахонлар Ҳабибий, Девон
-
Боғинг аро боғбон бўлиб, Терсам қизил гулларингдан. Қўшиқлар
БОҒБОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOG‘BON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
боғбон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар