бозорчи
билан улашинг
1. Савдо-сотиқ эҳтиёжи билан бозорга келган киши, бозорда кўп юрувчи.
-
Шаҳарда очлар ва хайр сўровчилар кўпайган эди. Улар хайр сўраб чўзган қўллари билан дўкондорларни ҳам, бозорчиларни ҳам, самовардаги чойхўрларни ҳам безор қилардилар. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Кундузи бозорчиларнинг ғала-ғовуридан чарчаган Бухоро сукунат қўйнида ором олмоқда. М. Осим, Карвон йўлларида
2. Бозорда савдо-сотиқ билан шуғулланувчи, бозор-ўчарни яхши биладиган одам.
-
Мен билан яшайдиган кампир бозорчи хотин эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бозор куни бу шаҳарга кирайин, Мен ҳам бозорчининг бири бўлайин. Интизор
БОЗОРЧИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOZORCHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бозорчи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан БОЗОРЧИ сўзига берилган маънолар
бозорчи сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар