думба
билан улашинг
1. Қўйларнинг кет томонида сон билан бел ўртасида ўсган, асосан думалоқ шаклда кўринувчи ёғ қисми.
-
Семиз қўйнинг думбаси катта, Семиз одамнинг — суҳбати. Мақол
-
Ёлғиз қўйни ҳайдаш нуқул азоб. Бўйнидан сургайман —
-
йўқ, думбасига арқон солиб тортаман — йўқ. Ойбек, Танланган асарлар
-
Раъно томорқада думбаси серкиллаган, жингалак юнгли қўзичоқларга майса юлиб бераётган эди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
2. Қўй танасининг шундай қисмидан чиққан ёғ.
-
Думба тўғрамоқ. Думба эритмоқ. Узоқдаги думбадан яқиндаги ўпка яхши. Мақол
-
Қайнонанинг маслаҳати билан докага думба ўраб, чақалоққа сўрдиришди. Мирмуҳсин, Жаҳолат панжаси
-
Мамат қассоб оғринибгина ярим килодан ошиқ думбани тарозига ташлади. Ёшлик
3. Одам танасининг сон билан бел ўртасидаги юмшоқ орқа қисми.
-
Кимдир скамейкага газета солиб ўтирган экан, думбасининг изи тушиб қопти. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
ДУМБА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DUMBA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
думба сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар