думбул
билан улашинг
1. Донли экинлар, меваларнинг таъм кириб қолган, лекин ҳали етилиб пишмаган ҳолати.
-
Ҳали думбул шафтолиларнинг шохлари ерда. Ойбек, О.в.шабадалар.
-
Чол қуроқ дастурхон ёзиб, сопол тақсимчада думбул ўрикдан қўйди. Т. Малик, Қадр
2. Ҳали қотмаган, сутми-қатиқ бўлиб қолган (дон ҳақида).
-
Думбул жўхори.
-
Бир танобча ерга жўхори экилса, думбул бўлмасдан тамом бўлар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Нусратбек йўл четидаги майда баргли гулларнинг япроғини титкилаб ўтаётганда, кунгабоқар думбулининг ҳиди анқиди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
Бошоқлар чайкалар, думбулроқ лекин, Думбул бошоқларда ҳали сут донлар Миртемир, Асарлар
3. кўчма Ақлсизроқ, тентакнамо, девонасифат.
-
Думбул одам
-
Хўп, бу одамнинг бугун кўли узун. Эртага суроби тўғри бўлгач, бу думбул эркатой нима қилади? Ёшлик
-
Ярамас, бизни ҳақорат қилди! Думбулсан! деди. Мирмуҳсин, Меъмор
4. Ҳаёт тажрибаси бўлмаган; хом, ғўр.
-
— Ўқишга ҳафсала қолмадими? — Ҳафсала-ку бор-а, — деди Холдор нималарнидир эслаб, — аммо ўйлаб қарасам, думбул эканман, пишгунимча шоширманг. И. Раҳим, Зангори кема капитани
-
Бу замоннинг думбул қизлари наридан-бери бир иш қилиб қўйишади-да, кейин оҳ уриб, чапак чалиб қолишади. Мирмуҳсин, Умид
-
Афсуски, айрим нашриёт ва редакцияларда ғоят масъулиятли ишлар чаламулла, думбул муҳаррирлар кўлига топшириб қўйилган. Ёшлик
5. кўчма Мазмунан пишиқ-пухта эмас; хом; қиёмига етмаган.
-
Думбул асардан фазилат қидирадиган эстетик нўноқ танқидчилар фаолиятига чек қўйиш лозим. Газетадан
-
Шоирнинг Севги сирлари тўпламида қиёмига етмаган, думбул шеърлар учраб туради Газетадан
ДУМБУЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DUMBUL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
думбул сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар