чиқар
билан улашинг
1. Чиқмоқ 1-4, 6, 8-10, 12, 13, 21, 24, 26, 27, 29-31, 35-37, 39-41 феълининг орттирма нисбати.
-
Тоққа чиқармоқ. Варракни осмонга чиқармоқ. Трамвайга чиқариб қўймоқ. Эсдан чиқармоқ. Эсини чиқармоқ. Четга мол чиқармоқ. Газлама чиқармоқ. Завод йилига минглаб трактор чиқаради. Қарор чиқармоқ. Қонун чиқармоқ. Ҳукм чиқармоқ. Пул чи-қармоқ. Шира чиқармоқ. Қурилиш учун маблағ чиқармоқ. Отни аравадан чиқармоқ.
-
[Ўзбек ойим:]
-
Тойчоғимнинг кўрманасини чиқар, дадаси! А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Аммо, энди роҳатини кўради, энди сизларни рўёбга чиқараман. Ойбек, Танланган асарлар.
2. Шундай деб ҳисобламоқ.
-
Бировлар уни модернист деди, бошқалар донишмандга чиқарди. Ёшлик
3. Феъл билан бирга қўлланиб, тахмин, чама маъносини билдиради.
-
Унинг [Мирвалининг] бу жарликка келмаганига ҳам беш-ўн йил бўлган чиқаров. С. Аҳмад, Жимжитлик
чиқар сўзи қатнашган жумлалар:
Учини чиқармоқ
-
курсида доимо қоғоз, учи яхшилаб чиқарилган беш-ўнта қалам тайёр туради. Газетадан;
-
Ниҳоят, Ошно гапнинг учини чиқарди. М. М. Дўст, Лолазор.
Қиз чиқармоқ
-
Ёзда қанча ташвишим бор: қизимни чиқаришим, ўғлимни уйлантиришим керак. Ёшлик.
Қон чиқармоқ
-
[Бекқул.] Биринчи иморатга қон чиқарган эдингми? Ёшлик
ЧИҚАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHIQAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чиқар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар