Izoh.uz сайтида дунё сўзининг изоҳи ва маънолари

дунё

от

1. Бутун борлиқ; коинот, олам.

  1. Боғ кўрки — бодом, Дунё кўрки — одам. Мақол

  2. Тил кичик бўлса ҳам, дунёни бузади. Мақол

  3. Дунёда онадан азиз, онадан мўътабар инсон йўқ. Газетадан

  4. Дунёда энг даҳшатли нарса — ёлғизлик. Т. Ашуров, Оқ от

2. Борлиқнинг, мавжудотнинг айрим бўлаклари йиғиндиси, тўплами.

  1. Юлдузлар дунёси.

3. Жонли табиатнинг айрим қисмлари, улар яшайдиган муҳит.

  1. Ҳайвонот дунёси. Ўсимликлар дунёси.

  2. Табиатни муҳофаза қилиш, жумладан, ҳайвонот дунёсини сақлаш ҳозирги даврда муҳим аҳамиятга эга. Газетадан

  3. Дарҳақиқат, булар [илонлар] газандалар дунёсининг турқи энг совуқ, заҳари энг ўткир вакиллари ҳисобланади. Фан ва турмуш

  4. Кариб денгизида жойлашган Ямайка ороли наботот дунёсининг бойлиги ва ранг-баранглиги билан машҳурдир. Фан ва турмуш

4. Ижтимоий ҳаёт ёки турмушда юз берган (мавжуд бўлган) ҳолатга нисбатан, унга қарама-қарши бўлган бошқа бир ҳолат.

  1. Шу йўсин қизлар ўзларининг бир ўртоқларини хотинлик дунёсига узатиб, мажлисдан тарқалишдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар

5. Атрофимизни ўраб турган бутун мавжудот; атроф муҳит.

  1. Торга — тор дунё, кенгга — кенг дунё. Мақол

  2. [Отабек] Туш кўрар эди: Дунёни қоронғилик босган эмиш. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  3. Кўзим очдинг, мен дунёни кенг кўрдим, Ўзимни ҳам одамларга тенг кўрдим. Ҳ. Олимжон, Асарлар

6. Ер юзи ва ундаги барча одамлар, инсоният.

  1. Ўзбек пахтакорининг довруғи дунёга таралди.

  2. Бутун дунё сени олқишлар. У. Исмоилов, Сайланма

7. Ер юзи, ундаги барча қитъалар, мамлакатлар.

  1. [Ҳайдар ота:] Агар биров менга қолган умрингни дунёни саёҳат қилиб ўтказасанми? деса, ҳеч ўйлаб ўтирмасдан, шу супани бера қол, дер эдим. А. Қаҳҳор, Асрор бобо

  2. Агар дунёнинг нариги бурчагига сизни опичлаб боришга тўғри келсайди, мен севина-севина бажарардим. Ойбек, Танланган асарлар

  3. дунё аҳолисининг тенг ярми гуруч билан тирикчилик қилади. К. Маҳмудов, Қизиқарли пазандачилик

8. Ҳаёт, тириклик.

  1. Бу дунё ўтар-кетар, юзи қоралик қолар. Мақол

  2. Дунёнинг ишлари шунақа экан, дўстим. К. Яшин, Ҳамза

  3. Ким дунёдан тоқ ўтибдики, сиз ўтасиз? С. Аҳмад, Уфқ

  4. Дунё қизиқ экан. Қачон қарасангиз, етдим деганда қоқиласиз. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

9. кўчма Кишининг маънавий, руҳий олами, ҳаёти.

  1. Сеҳрлар дунёси. Руҳий дунё. Хаёллар дунёси. Маънавий дунё. Тафаккур дунёси.

  2. Шербекнинг дунёси бўм-бўш, ҳувиллаб қолгандек туюлди. Нигорасиз турмушида ҳаловат бўлармиди! С. Анорбоев, Оқсой

  3. Сўнагул ўз дунёси билан банд эди. А. Мухтор, Давр менинг тақдиримда

  4. Аязарда онанинг руҳий дунёси, фарзандга бўлган муҳаббати, орзу-ўйлари акс этади. Саодат

  5. Шу биргина сўз унинг [ Мадумарнинг] бутун ички ва ташқи дунёсини ўзида акс эттирган эди. М. Исмоилий, Фаргона т.о.

  6. Хаёллар дунёси кенг, ўткир фикрли бу ҳассос қиз берилиб, кичик-кичик ҳикоялар ёзар эди. Ойбек, Нур қидириб

10. Маълум бир илм-фан, касб-ҳунар, ижтимоий ҳодиса соҳаси.

  1. Адабиёт дунёси. Одамийлик дунёси. Таълим-тарбия дунёси.

  2. Адабиёт дунёсида икки турли танқид бор: жиддий танқид ва ҳажвий танқид. А. Қодирий, Кичик асарлар

11. Маълум бир ижтимоий тузумга, ўзига хос маданий ва ижтимоий-тарихий хусусиятларга эга бўлган омиллар билан бирлашган кишилик жамияти ва у мавжуд бўлган давр.

  1. Қадимги дунё. Капитализм дунёси. Цивилизация дунёси.

дунё сўзи қатнашган жумлалар:

Бевафо дунё ёки дунёйи бевафо

Ҳеч ким раҳм қилмайдиган, охири ўлим билан тугайдиган, беқарор ҳаёт.
  1. Пушти паноҳимиздан айрилганимиз ростми? Оҳ, бевафо дунё! У. Қодиров, Юлдузли тунлар

  2. Бу бевафо дунёда истак ва заруратдан ташқари кўнгил деган нарса ҳам бор экан. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  3. Эй дунёйи бевафо! Онангдан айрилибсан, жиян! Ойбек, Танланган асарлар

Беш кунлик дунё

Ўткинчи ҳаёт, қисқа умр.
  1. Умр қисқа, беш кунлик дунёда завқ суриш ғанимат. Ойбек, Танланган асарлар

  2. Беш кунлик дунёнинг лойқа сувини нима қиласан, жаннатдаги ҳавзи кавсарни ўйла, аблаҳ! Ойбек, Танланган асарлар

Бу дунё

Диний тасаввурларда ердаги мавжуд, яшаб турилган дунё (нариги дунё, охиратга нисбатан).
  1. Ҳаммамиз ҳам бу дунёга меҳмонмиз. Ж. Шарипов, Хоразм

  2. Унинг васлига етган йигитнинг армони бўлмаса керак бу дунёда! К. Яшин, Ҳамза

Дунёга келмоқ

Туғилмоқ.
  1. Бу бош дунёга келиб, нималарни кўрмади-а? А. Қодирий, Ўтган кунлар

  2. Моҳирабонудан икки ўғил ва икки қиз дунёга келиб, тўнғичи — Азизбек тўртинчиси бизнинг Зайнаб эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

Дунёдан ўтмоқ (ёки кетмоқ)

Ўлмоқ, вафот этмоқ.
  1. — Тархон жаноблари дунёдан ўтибдилар, — деди сардор ёнидаги отлиққа. Мирмуҳсин, Меъмор

  2. Тақдир орамизга жудолик савдосини соладиган бўлса, Иқбол дунёдан кетди, деб қўя қолинг. Н. Сафаров, Танланган асарлар

  3. Полопон вақтингиздаёқ ёруғ дунёдан кетдингиз. Мирмуҳсин, Меъмор

Дунё илми

Дунёвий илм, реал илмий мушоҳада.
  1. Камина охират илмига, сиз дунё илмига моҳирсиз. А. Қодирий, Кичик асарлар.

Дунёйи қўтир ёки қўтир дунё

Ҳар хил ҳодисалар, саргузаштлар (яхшилик, ёмонлик, мўлчилик, камчилик ва шу кабилар)га тўлиқ бўлган олам.
  1. Бу қўтир дунёда шунақа одамхўрлар борлигига ҳеч ақлим етмайди. М. Исмоилий, Фарғонат.о.

Дунёни танимоқ

Ҳаёт тарзидан, турмуш сирларидан бохабар бўлмоқ; билим олмоқ.
  1. Ўқитувчи дунёни танитади, оламни чинакамига тушунтиради. Фан ва турмуш

  1. Сен дунё юзини кўриб, чақалоқ овозинг жаранглаган кун содда қишлоқ хотинлари билан уйимизда кичкина бир тўй ясар эдик. Ойбек,Танланган асарлар

Ёлғон дунё

Нариги дунё (охират)га нисбатан сохта, алдамчи, ўткинчи ҳаёт.
  1. Аслини сўрасангиз, ҳаммамиз бу ёлғон дунёга меҳмонмиз. К. Яшин, Ҳамза

  2. Бу ёлғон дунёда қанча от суриб, нечоғлиқ жавлон урганимиз билан бир кун борар еримиз шул тупроқ экан, ҳайҳот! С. Сиёев, Ёруғлик

Ёруғ дунё

Ер юзи, тириклик олами; рўшнолик.
  1. Бу ёруғ дунёга нима учун келдик? Ҳамза, Асарлар

  2. Биз ёруғ дунёни кўриш учун туғилганмиз, Турғуной! А. Қаҳҳор, Асарлар

Икки дунё айн. у дунё-бу дунё.

  1. Ўзи жуда ақлли-да устозимиз, бунақанги ақлли одамни икки дунёда ҳам тополмайсиз. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати

  2. Ундай келин энди икки дунёда ҳам бу жаҳонга келмайди. Э. Райимов, Ажаб қишлоқ

  3. Мен икки дунёда рози эмасман. С. Аҳмад, Юлдуз

  4. Жон биродар, худо хайрингни берсин, бу яхшилигингни икки дунёда унутмасман. С. Сиёев, Ёруғлик

Мири (бири) кам дунё

Нимадир етишмайдиган, нимадир кам бўлган ҳаёт, турмуш.
  1. Боболар: Дунёники мири кам икки! деганлар. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  2. Бири кам дунё. Т. Ашуров, Оқ от

  3. Бир кам дунё эмас бизнинг бу дунё: Барча ҳужайраси тугал бир олам. Б. Бойқобилов, Мени кутинг, юлдузлар

У дунё-бу дунё

1. Ҳар икки дунё, ҳозирги мавжуд дунё ва нариги — илоҳий дунё.
  1. [Волидамиз:] — У дунё-бу дунё мени рози қиламан десанг, шу хотинни рози қил! — дедилар. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  2. Кимда-ким бировга қўл бериб, ихлос қўйса, у дунё-бу дунё хор бўлмайди. Муштум

2. Асло, сира ҳам, ҳеч қачон.
  1. Вася Тюминга: — Хайр энди, ука, бу қилган яхшилигинг у дунё-ю бу дунё эсимдан чиқмайди, — дедим. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  2. Сартарош у дунё-бу дунё хор бўлмайди. Э. Райимов, Ажаб қишлоқ

  3. Борди-ю, турмуш қурадиган бўлсанг, у дунё-бу дунё сендан рози эмасман. С. Кароматов, Олтин қум

У (ёки нариги) дунё

Диний тасаввурларда кишилар ўлгач, унда абадий яшайдиган, илоҳий, охират дунё (бу, яшаб турилган дунёга нисбатан).
  1. У дунёда шунча нарса бўлса ҳам, ҳеч ким бу дунёдан кеткиси келмайди-я. П. Турсун, Ўқитувчи

  2. Бир-икки куннинг ичида кўзлари ич-ичига тушиб, нариги дунёга равона бўлди. А. Қодирий, Ғирвонлик Маллавой

Фоний дунё

Ўткинчи, омонат ҳаёт, тез ўтиб кетадиган умр.
  1. Уста гўр ва жаҳаннам азобини фоний дунёда бир мартаба бўйнига олиб қўйгани учун унча тан тортмади. А. Қаҳҳор, Асарлар

  2. Хўш, сиз бу фоний дунё лаззатидан кечган тарки дунё қилган пири муршидлардан бири экансиз К. Яшин, Ҳамза

Қайтиб келмас дунё

айн. У дунё.
  1. Ўзбек ойим бўлса, эски гина ва адоватларни қайтиб келмас дунёсига жўнатди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

Ўтар (ёки ўладиган) дунё айн. фоний дунё

  1. Қани, айт, бу ўтар дунё зеб-у зийнатлари, бу мозордаги омборларда ётган ҳисобсиз байтулмоллар фақат сенга керакми? К. Яшин, Ҳамза

  2. Фармон, кел, ўладиган дунёда бир отамлашайлик. У. Исмоилов, Сайланма

Бир дунё

Жуда кўп, беҳисоб, беадад; жуда катта.
  1. — Оҳ, дадажон, мен шўрли қариган чоғингизда сизга бир дунё ташвиш бўлдим, — деди Эъзозхон. Ҳ. Ғулом, Машъал

  2. Ғалаба! Олти ҳарфдан иборат бу сўзда бир дунё қайғу, қувонч ва маъно бор! Н. Сафаров, Оловли излар

  3. Ҳовлига чиқдим. Мени бир дунё юмуш кутиб турган эди. С. Сиёев, Ёруғлик

Дунёга устун бўлармидинг

Умр қисқа, абадий яшармидинг деган маънони ифодалайдиган ибора.

Дунёдан тоқ ўтмоқ

Турмуш қурмасдан, ёлғиз яшамоқ, сўққабош бўлмоқ.
  1. На хотин, на бола-чақа бор. Дунёдан тоқ ўтдик ҳисоб. Ойбек, Танланган асарлар

  2. Энди эр деган шу бўлибдими? Бундан кўра дунёдан тоқ ўтган яхшироқ, ёлғиз юрган тинчроқдир. А. Қодирий, Ўтган кунлар

Дунёдан чироқчисиз бормоқ (ёки ўтмоқ)

Фарзандсиз ўтмоқ, бефарзанд қолмоқ.
  1. Ёшим олтмиш тўртга етди, ўғлим-қизим бўлмади Дунёдан чироқчисиз бораман. А. Қодирий, Ўтган кунлар

Дунё кўзига қоронғи бўлмоқ (ёки кўринмоқ)

Ниҳоятда ғамга ботмоқ, юраги сиқилмоқ; ўта руҳий тушкунликка тушмоқ.
  1. Тальъат биринчи курсданоқ Ҳамида деган қизни севиб қолган, шу қиз бўлмаса, дунё кўзига қоронғи, бемаъни кўриниб кетарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

Дунё кўрган

Турмуш тажрибаларига эга, ҳаётнинг борди-келдисини кўрган.
  1. Биродар Икиром, сиз дунё кўрган бир кишисиз. А. Қодирий, Ўтган кунлар

Дунёни сув босса, тўпиғидан келмайди (ёки тўпиғига чиқмайди)

Беғам, парвойи фалак, ҳеч нарсадан ташвиши йўқ киши ҳақида.
  1. Бу одамлар тўрт ишкали бут, дунёни сув босса, тўпиғига чиқмайдиган кишилардай бамайлихотир, ҳузур қилиб кулишарди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Дунёни таниган ёки дунёдан хабардор

Кўпни кўрган, кўп биладиган, билимли.

Дунё тургунча туринг (ёки турсинлар)

Узоқ умр кўринг.
  1. Дунё тургунча туринг, асти ғам кўрманг. К. Яшин, Ҳамза

Икки дунё бир қадам

Писанд эмас, ҳеч гап эмас (кўпинча масофа ҳақида).
  1. Саёқ учун икки дунё бир қадам. Ойбек, Танланган асарлар

Икки дунёда

Сира ҳам, асло, ҳеч.
  1. — Мен у билан икки дунёда чиқиша олмайман, — деди Тожибой. П. Турсун, Ўқитувчи

Тарки дунё қилмоқ

Ҳаёт лаззатларидан воз кечмоқ.
  1. Асли ўзим тарки дунё қилганман. Ўзбек халқ достонлари


ДУНЁ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

DUNYO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
1514
Сўзнинг тескари ёзилиши
ёнуд
Ҳарфлар сони
4
Кўришлар сони
450

дунё сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

дунё сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, дунё сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+