айни
билан улашинг
1. Ранг-туси, сифатини йўқотмоқ, эскирмоқ; ўнгмоқ.
-
Айниган эски гимнастёркаси ҳам сувга чайқалгандай жиққа ҳўл. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
2. Асл белги-хусусиятини, софлигини йўқотмоқ (нав, насл ва шу кабилар ҳақида).
-
Илгариги қизилуруғ, босволди қовунлар йўқ. Ҳаммаси айниган. Насл айнимасин десанг, ҳар уч йилда қўчқорни алмаштир. С. Аҳмад, Юлдуз
3. Соф (одатий) ҳолати ёмон томонга ўзгармоқ.
-
Ҳаво айниди.
-
Замона айниди. К. Яшин, Ҳамза
4. Истеъмолга яроқсиз бўлмоқ; бузилмоқ (егулик-ичкиликлар ҳақида).
-
— Йўқ, — деди онаси, — чой айниб қолади, келишгандан кейин дамларсан Ойдин, Ўзидан кўрсин
-
Турсунбой ота, эчкининг гўшти айниб қолмасдан, хотинига мушкулкушод ўқитгани эшон аяни уйига чақирганди. С. Аҳмад, Ҳукм
5. Тўғри фикрлаш, сўзлаш қобилиятини йўқотмоқ, шу жиҳатдан аҳволи оғирлашмоқ.
-
Беморнинг аҳволи дуруст эди, лекин кечга бориб айниди.
-
Бу айниган чолни олиб бориб, зиндонга солинглар. Юсуф ва Аҳмад
6. Хулқ-атвори, одоб-ахлоқи жиҳатидан ёмонлашмоқ, ёмон томонга ўзгармоқ; бузилмоқ.
-
[Музаффар Дадавойга:] Вақтида жуда хурсанд бўлганмиз! Сиз билан фахрланганмиз. Аммо кейинги йилларда айниб қолдингиз, димоғингиз кўтарилиб кетди, кўзингизни ёғ босди. Уйғун, Навбаҳор
7. Одоб-ахлоқ чегарасидан чиқиб кетмоқ, одоб-ахлоқ чегарасидан ташқари гапларни гапира бошламоқ.
-
Буни қаранг, ёмғирда қолган мушукнинг ҳиди келади! — Айнима, айнима! — деди йўғон бир товуш.— Ёмғирда қолган мушукни ҳидлаб кўрганмисан?А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
8. Фикрини, ниятини ўзгартирмоқ, ниятидан, сўзидан қайтмоқ.
-
— Ўртоқ командир танкист бўлар эмишлар,— деди Тожихон кулиб — Учувчи бўлишдан айнибдилар. А. Қаҳҳор, Йиллар
-
Арслонқул баъзи оғайниларини қидирмоқчи бўлди, лекин яна айниди. Ойбек, Навоий
-
Ҳожи хола пулни кўрди-ю, яна айниб қолмасин деб, қўлидан юлиб олди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
9. Алоқани узмоқ, кечмоқ.
-
Биздан айниб, бошқа ишга ўтиб кетди. Мижозлар айниб, келмай қўйишди.
айни сўзи қатнашган жумлалар:
Кўнгли айнимоқ
Мияси айниб қолган
Феъли айнимоқ
АЙНИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AYNI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
айни сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар